UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 янв 08:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: Bellator Лигаси тугатилди!

2008 йилда Бьорн Ребни томонидан асос солинган Bellator Лигаси энди йўқ.

Нуфузи жиҳатидан UFC`дан кейин турган промоушен 17 йиллик фаолиятдан кейин расман тугатилди. Бу ҳақда PFL Лигаси раҳбарлари хабар беришди. Айнан PFL 2023 йилнинг ноябрь ойида Bellator брендини "Парамаунт" компаниясидан сотиб олганди.

"PFL бир йил олдин Bellator MMA лигасини юқори савияли жангчилар ростерига эга экани учун сотиб олганди. PFL бренди аллақачон "ғалаба қозон ва ҳаракатни давом эттир" форматининг синоними ҳамда иновацион маҳсулотга айланиб улгурган. PFL Лигаси буюк ММА спортини ўрнак сифатида кўрсатувчи бренд сифатида ўзини намоён этиб бўлган. Бундан буён барча мусобақалар PFL бренди остида ўтказилади. Bellator бренди эса бой тарихи билан ҳурматга лойиб бўлиб қоларверади", - дейди PFL асосчиси ва бошқарув раиси Донн Дэвис.

Бирлашган тизим PFL Champions Series турнирларини ўтказади. Ҳозирча Усман Нурмагомедов, Патрисио Фрейре, Кори Андерсон сингари Bellator чемпионларининг тақдири номаълум. Улар PFL чемпионлари деб юритиладими ёки PFL камари учун жанг қилишадими, буниси ҳам маълум эмас. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг