UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 мар 17:15
Янгиликлар

Дзюдо

Расман: Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаларига янги бош мураббийлар билан тайинланди

Аввал хабар берганимиздек, дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берганди.

Бир неча йил давомида терма жамоамиз бош мураббийи лавозимида самарали фаолият юритиб келган Илиас Илиадис, шунингдек аёллар терма жамоамизда ишлаган германиялик Марко Спиттка ва япониялик Микки Танака билан шартнома муддатлари якунлангани ҳамда уларнинг ўз режалари борлиги сабаб дўстона хайрлашилганди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти янги мураббийлар масаласида бир нечта номзодларни кўриб чиқди ва узоқ ўрганишлардан сўнг якуний қарорга келинди. Ҳамюртимиз Андрей Штурбабин аёллар, эстониялик мутахассис Алексей Будолин эса эркаклар терма жамоамиз бош мураббийи этиб тайинланди. Ўзбекистон дзюдо федерациясида ҳар икки мутахассис билан расмий шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.     

Маълумот учун, Андрей Штурбабин 2005 йилдан 2017 йилгача 12 йил давомида терма жамоамиз бош мураббийи лавозимида ишлаган. Андрей Анатолевич уч карра Олимпия ўйинлари совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собировнинг шахсий мураббийи бўлган. Унинг даврида Ришод Собировдан ташқари, Диёрбек Ўразбоев ва Абдулла Тангриев ҳам Олимпия ўйинлари совриндорига айланган. Андрей Штурбабин ИЖФ томонидан 2011 йилнинг энг яхши мураббийи, унинг шогирди Ришод Собиров йилнинг энг яхши дзюдочиси деб топилган. Штурбабин давлатимиз томонидан "Шуҳрат" медали, "Дўстлик" ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари билан мукофотланган. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий шу кунгача Эрон терма жамоаси ҳамда Словениянинг "Бежеград" клубида мураббий бўлиб ишлаган. Унинг қўл остида эронлик дзюдочилардан Саид Моллаи жаҳон чемпиони, Муҳаммад Муҳаммади эса жаҳон чемпионати совриндори бўлган. Унинг сўнгги иш жойи Қозоғистоннинг "Женис" клуби эди. 

Эстониялик мутахассис Алексей Будолин дзюдочилик фаолияти давомида Сидней-2000 Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган. Жаҳон чемпионатларининг кумуш ва бронза медали совриндори ҳисобланади. Шунингдек, Европа чемпиони ҳамда тўрт маротаба совриндори бўлган. Мураббийлик фаолияти мобайнида Эстония терма жамоаси (2013-2016)да ишлаган. 2017 йилдан шу кунгача эса Швейцария терма жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Унинг қўл остида Нилс Штумп 2023 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг