UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 янв 07:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Олимжон Назаровнинг рақиби ва жанг санаси маълум + ПОСТЕР

Чарм қўлқоп устамиз Олимжон Назаровнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар маълум бўлди.

Ўта енгил (50,8 кг) вазнда WBO Oriental камари соҳиби бўлиб турган Назаров (28-5) 28 январь куни Сеул шаҳрида (Жанубий Корея) ташкил этиладиган проф бокс оқшомида таиландлик 27 ёшли Жакравут Мажунгоенга қарши рингга кўтарилади. 

Жакравут тажрибали боксчи бўлиб, фаолияти давомида 46 та жанг ўтказган. Ҳисобида 42 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият бор. Иккала мағлубиятида ҳам нокаутга учраган. Ўзи эса 21 та жангда рақибларини муддатидан аввал таслим этган.

38 ёшли Назаров эса 33 та жанг ўтказган. Ҳисобида 28 ғалаба (15 нокаут) ва 5 та мағлубият бор. Аслида бу жанг 2022 йилнинг 10 декабрь куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ўтказилиши лозим эди. Аммо кейинчалик ташкилотчилар жангни Кореяга кўчиришди.

Маълумот учун, Олимжон Назаров сўнгги бор ўтган йилнинг 30 июль куни филиппинлик Биенвенидо Лигасни 114:113, 115:112, 115:112 ҳисобида мағлуб этиб, ўзига тегишли WBO Oriental камарини муваффақиятли ҳимоя қилганди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг