UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 фев 17:17
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Харбин-2025

Расман. Россия Ўзбекистонга ўтишини "истамаган" уч рус спортчисига Халқаро конькичилар иттифоқи рухсат берди, улар қишки Осиё ўйинларида қатнашади!

ISU россиялик спортчилар — конькида югурувчи Данила Семериков ҳамда шорт-трекчилар Денис Айрапетян ва Даниил Ейбогнинг Ўзбекистон терма жамоасига ўтишини маъқуллади.

Аввалроқ, спортчилар Россия конькичилар иттифоқи томонидан икки йиллик карантинга дучор бўлганди.

Энди улар Ўзбекистон терма жамоаси сафида 7-14 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Харбин-2025 IX қишки Осиё ўйинларида қатнашишади. Бу ҳақда Семериков ва бундан ташқари, Россия конькичилар иттифоқи раиси Николай Гульяев  маълум қилди.

(суратда Данила Семериков)


"Россия конькичилар иттифоқи карантинидан озод бўлдим ва ISU'дан тасдиқнома олдим. Энди халқаро мусобақаларда қатнаша оламан. Биринчиси Осиё ўйинлари бўлади", дейди конькида югурувчи Данила Семериков.

"Ҳа, биз карантин муддатини қисқартирдик", дея айтиб ўтган Николай Гульяев.

Матч ТВ хабарига кўра, спортчилар Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида халқаро мусобақаларга йўлланма олганликлари тўғрисида ISU томонидан сертификатлар берилган.

(суратда Даниил Ейбог)


(суратда Денис Айрапетян).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг