UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 янв 11:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Райан Гарсия жарроҳлик столига ётади

Теглар :  Райан Гарсия
Биринчи яримўрта вазн тоифасидаги америкалик проф боксчи Райан Гарсия (24-1, 20 КО) билак қисмидаги жароҳати туфайли жарроҳлик амалиётини ўтказиши кераклигини маълум қилди.

"Мен кечирим сўрамоқчиман. Кечирасизлар, бу жангнинг кечиктирилишига сабабчи бўлдим. Бунга мажбур бўлиб қолдим. Машғулот чоғида ўнг билагимдан жароҳат олдим ва шифокорлар билан гаплашганимдан кейин операция қилишим кераклигини билдим. 

Даволаниш учун бироз вақт керак. RIZIN ва Fanmio'га имконият учун раҳмат айтмоқчиман ва тез орада Японияда жанг қилиш истагидаман. Буларнинг барчаси тузалиб сафга қайтганимдан сўнг амалга ошади. Анпо билан бошлаган ишимизни охирига етказиш учун қайтиб келаман, бунга кафолат бераман!", деди Гарсия.

Қизиғи, ушбу жанг аслида ноябрь ойининг охирларида ўтказилиши керак эди. Кейин 30 декабрга белгиланди ва мана яна жанг номаълум муддатга қолдирилди. 26 ёшли Гарсия ҳамда япониялик 29 яшар Руки Анпонинг 2 дақиқадан иборат 8 раундлик жанги 69,4 кг вазн тоифасида ўтказилиши белгиланган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг