UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 июн 20:57
Янгиликлар

Спорт курашлари

Разамбек Жамалов Будапешт турнири ғолибига айланди! Бекзод Абдураҳмонов эса...

Венгриянинг Будапешт шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича халқаро турнирнинг иккинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун давомида -74 ҳамда -86 кг тоифаларида эркин курашчиларимиз гиламга кўтарилди.

-74 кг вазн тоифасида делегациямиз ҳисобига Олимпиада лицензиясини олиб берган Бекзод Абдураҳмонов мусобақани чорак финалдан бошлади. У илк жангида канадалик Адам Томсонни мағлубиятга учратди. Ярим финал беллашувида эса Абдураҳмонов мезбон юрт спортчиси Мурад Курамагомедовга имкониятни бой бериб қўйди. Шундан сўнг, Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов қирғизистонлик Орозбек Токтомамбетовга қарши бронза медали учун кечадиган беллашувда гиламга чиқмади ва ғалаба қирғизистонлик спортчига берилди.

Ушбу вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган яна бир спортчи - Разамбек Жамалов эса илк даврада венесуэлалик Крис Монтерони, чорак финалда грузиялик Георгий Элбакидзени мағлуб этди. Ярим финалда эса спортчимиз эронлик Али Аббос Резаигузгелега ҳеч қандай имконият қолдирмади. Жамалов финал беллашувида Бекзод Абдураҳмоновни ярим финалда қолдириб кетган Венгрия вакили Мурад Курамагомедовни 7:3 ҳисобида таслим этиб, мусобақа ғолибига айланди. Аввалроқ, айнан ушбу мусобақа орқали Париж Олимпиадасида -74 кг вазн тоифасида  терма жамоамиз шарафини ким ҳимоя қилиши ойдинлашиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

-86 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси Бобуржон Исломов ҳам ярим финалда мағлуб бўлди. Бронза медали учун кечган беллашувда у имкониятни бой бериб қўйди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
07 июн 22:39:03
.Sherzod.
Parij olimpiadasida erkin kurashda 74 kg da oltin olish imkoniyatimiz juda katta
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг