UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 июн 08:14
Янгиликлар

Спорт курашлари

Разамбек Жамалов — Олимпиада, Бекзод Абдураҳмонов ва бошқа мавзуларда гапирди

Асли чеченистонлик эркин курашчи, Россия чемпиони, жаҳон Кубоги ғолиби, ҳозирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Разамбек Жамалов Будапешт халқаро мусобақасидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистон, яхши қабул қилганингиз учун раҳмат! Бу менга ишонч бағишлайди. Улар мени жуда яхши кутиб олишди. Ажойиб шароитлар яратиб берилди. Мен буларнинг бари учун миннатдорман ва яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламан. 

Бизда вазифа бор эди. Бу мусобақада ким яхши иштирок этса, ўша Олимпиадага бориши айтилганди. Бугун ғалаба қозонишга муваффақ бўлдим. Мен бу вазифани бажардим. Албатта, рақибим Бекзод Абдураҳмонов анча тажрибали, меҳнаткаш, инсон сифатида ҳам анча яхши дўст. Унга мустаҳкам соғлик тилайман. Агар мен унга керак бўлиб қолсам, ҳар қандай вақт ва вазиятда бунга тайёрман. Унга ёдрамим тегса, фақат хурсанд бўламан. 

Менда дунёдаги энг яхши мураббийлар бор. Мен буни жасорат билан айта оламан ва шунга ишонаман. Улар билан маслаҳатлашиб иш қиламиз. Олимпиада менинг орзум эди. Бу менинг Олимпиадам! Ҳозирги кайфиятим шундай", деди Жамалов.

Эслатиб ўтамиз, кеча Разамбек Жамалов рейтинг сериясига кирувчи Будапешт халқаро турнирининг ғолибига айланган эди. Абдураҳмонов эса мусобақадаги иштирокини ярим финалда якунлаганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг