UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июн 07:29
Янгиликлар

Спорт курашлари

Разамбек Жамалов Ўзбекистон терма жамоасида қанча пул ишлаши ҳақидаги саволга жавоб берди

Доғистонда туғилган чечен миллатига мансуб эркин курашчи Разамбек Жамалов мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этаётганидан хабарингиз бор.

Разамбек Жамалов ўсмирлар ўртасида жаҳон вице-чемпиони (2018), U23 ёш тоифасида Европа ва жаҳон чемпиони (2019), бир неча карра Россия чемпиони ҳисобланади. Жамалов Ўзбекистон терма жамоасида унга яратилган шароитлар ҳақида гапирди.

- Ўзбекистон терма жамоаси сен учун қанча пул таклиф қилди?

- У ерда шароитлар яхши. Улар бизнинг муносабатларимизда ҳам шундай шароитлар бўлишини айтиб, менга мурожаат қилишганди.

- Таклиф молиявий томонлама сени тўлиқ қониқтирди, шундайми?

- Ҳа, яхши таклиф бўлди. Ҳаттоки, жуда яхши. 

- Россиядагидан ҳам яхшими?

- Ҳа, ёмон эмас.

Эслатиб ўтамиз, Жамалов 7 июнь куни Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилган халқаро рейтинг турнирида ғолиб бўлган эди. Ушбу муваффақият сабаб Жамаловнинг Ўзбекистон терма жамоаси сафида Париж Олимпиадасига бориши ҳал бўлгани айтилмоқда.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
11 июн 11:29:31
Fahritdin Tashkenbaev
Сунъий чемпион кимга керак??? Кани хозир Артур Таймазов!!! Узбеклар нима деб гурурланади!!!??? Узбекистон шарафини Бекзод Абдурахмонов химоя килиши керак эди!!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг