UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 авг 14:14
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Разамбек Жамалов ўзбекистонлик курашчилар орасида Олимпиадалар доирасидаги ўнинчи медалга муаллифлик қилди

Париж Олимпиадаси ҳам ўз ниҳоясига етди.

Мусобақанинг спорт курашлари беллашувлари Ўзбекистон учун ҳам омадли, ҳам омадсиз ўтди, дейиш мумкин.

Омадли ўтганининг сабаби, унда иштирок этган спортчиларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медалига эга чиқди. Омадсиз тарафи эса уч нафар курашчимиз бронза медали учун жанг қилиб, мағлуб бўлди.

Умуман олганда, Париж Олимпиадасида эркин курашчиларимиз — Ғуломжон Абдуллаев (57 кг) бронза медалига эга чиққан бўлса, Разамбек Жамаловга (74 кг) тенг келадигани топилмади.

Ғуломжон Абдуллаевнинг бронзаси ўзбек курашчиларининг Олимпиадада қўлга киритган бешинчи бронза медалига айланди. Разамбек Жамаловга қадар эса Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Олимпиадаларда иккита олтин медалга эга чиққан эди (2004).

Спорт курашларида шу кунга қадар медаль қўлга киритган спортчиларимиз рўйхати:

Сидней-2000: 

Артур Таймазов (кумуш).

Афина-2004: 

Артур Таймазов (олтин)

Александр Доктурашвили (олтин)

Магомед А. Ибрагимов (кумуш).

Рио-2016:

Элмурат Тасмуратов (бронза)

Ихтиёр Наврўзов (бронза)

Магомед И. Ибрагимов (бронза).

Токио-2020:

Бекзод Абдураҳмонов (бронза).

Париж-2024:

Разамбек Жамалов (олтин)

Ғуломжон Абдуллаев (бронза).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг