27 дек 09:33
Янгиликлар
Футбол
"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди
"Реал" раҳбарияти қишда таркибида ўзгаришлар амалга оширмайди.
Жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо қишки трансферлар ойнаси вақтида фақатгина бир позицияни кучайтиришни сўраган, бироқ клуб раҳбарияти бунга рад жавобини берган.
Алонсо раҳбариятдан марказий ярим ҳимоячи олиб беришни сўраган. Лекин клубдагилар ҳозирги таркибдаги хавбеклар етарли ва уларнинг даражасини юқори деб ҳисоблашган.
"Реал" ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичида 7-ўринни эгаллаб турибди. Ёзда клуб трансферлар учун 167,5 миллион евро ишлатди.

Ҳавола :
Фикрлар