UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 дек 09:54
Янгиликлар

Футбол

"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда

"Қироллик клуби"да Хаби Алонсонинг келажагига оид масала ўрганилмоқда.

"ESPN" хабарига кўра, душанба куни Мадрид клуби президенти Флорентино Перес жамоанинг ёмон спорт формаси ва бош мураббийнинг келажагини муҳокама қилиш учун директорлар кенгаши билан учрашув ўтказди.

Айтишларича, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-тури доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши бўлажак ўйин Алонсо ўз лавозимини сақлаб қолиш-қолмаслиги борасидаги қарорни қабул қилишда жуда муҳим роль ўйнайди. Муқобил номзодлар сифатида Альваро Арбелоа ва Зинедин Зидан тилга олинмоқда.

Манбалардан бирининг таъкидлашича, "Реал"да муваффақиятсиз натижалар учун жавобгарлик ҳам мураббий, ҳам Алонсо ва унинг штаби услубларини тушуна олмаган футболчилар зиммасида деб ҳисоблашмоқда.

Бундан ташқари, мадридликлар вакилларида Алонсонинг футболчилар билан мулоқоти борасида саволлар бор: клубдагилар мураббий сўнгги ҳафталарда "жуда юмшоқ" бўлган деб ҳисоблашмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг