UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 окт 14:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ричард Торрес навбатдаги жангини Мексикада ўтказади + ПОСТЕР

Ҳаваскор боксда Олимпия ўйинлари совриндори, Баҳодир Жалоловни қийнаб қўйган рақибларидан бири Ричард Торреснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум бўлди.

Америкалик 26 ёшли чарм қўлқоп устаси 15 ноябрь куни Мексикада ўтказиладиган проф бокс турнирида чехиялик 27 яшар Томаш Салека (23-7, 14 КО)га қарши рингга кўтарилади. Ушбу бокс оқшоми Zanfer ва Top Rank промоутерлик компаниялари томонидан ташкил этилмоқда. 

Мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган Ричард Торрес яқинда IBF чемпионлик камари учун даъвогарлар жангида Фрэнк Санчесга қарши рингга чиқишни рад этганди. Бундан кўриниб турибдики, Торреснинг мақсади - нуфузлироқ камарлар.  

Ацтеклар юртидаги турнирнинг асосий жангида ярим енгил вазнда WBO чемпиони, мексикалик Рафаэль Эспиноса даъвогар Арнольд Хегайга қарши рингга чиқади. Шунингдек, ушбу бокс кечасида америкалик таниқли жаҳон чемпиони Фернандо Варгаснинг 21 ёшли ўғли Эмилиано Варгас (15-0, 13 КО) ҳам жанг ўтказади. Кичик Варгаснинг рақиби Жонатан Монтрел (19-3, 13 КО) бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг