UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 ноя 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ring IV: Night of the Champions иштирокчилари тарозидан ўтиб олди

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида катта проф бокс оқшоми - Ring IV: Night of the Champions турнири бўлиб ўтади.

Бокс оқшоми иштирокчилари расмий вазн ўлчаш маросимидан ўтишди. Кечанинг марказий жангида мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган 28 ёшли Дэвид Бенавидес (30-0, 24КО) 34 ёшли Энтони Ярдга (27-3, 24КО) қарши яримоғир вазн тоифасида WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Бенавидес тарозида роппа-роса 79 кг кўрсатган бўлса, Ярд ундан бироз енгилроқ чиқди - 78,9.

Иккинчи муҳим жангда яна бир мағлубиятсиз боксчи, 24 ёшли яримўрта вазн тоифасида WBO чемпиони кичик Брайан Норман (28-0, 22КО) 27 ёшли енгил ва биринчи яримўрта вазнда собиқ чемпион Дэвин Хейни (32-0, 15КО) билан тўқнаш келади. Норманнинг вазни 66,3 кг тос босган бўлса, Хейни фаолиятидаги энг оғир вазн - 66,5 кг билан рингга чиқади.


Ring IV: Night of the Champions. Қолган жуфтликларнинг торози натижалари:

Биринчи ўта енгил вазнда WBA, WBC ва IBF камарлари учун:

Жесси Родригес (22–0, 15КО) — 52 кг

Фернандо Мартинес (18–0, 9КО) — 51,3 кг


Енгил вазнда вакант бўлиб турган WBO камари учун:

Абдулла Мейсон (19–0, 17КО) — 60,8 кг

Сэм Ноукс (17–0, 15КО) — 61,19 кг

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг