UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 дек 08:02
Янгиликлар

Футбол

"Рома" меҳмонда "Милан" билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди

Италия А Сериясининг 18-тур доирасидаги "Милан" — "Рома" ўйинида томонлар муроса кўчасини танлашди.

Римликларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов 86-дақиқада Артём Довбикнинг ўрнига майдонга тушди. Шомуродовнинг 88-дақиқада бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Аммо, кейинроқ ҳамюртимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.

Ўзбекистонлик форвард 90+4 дақиқада миланликлардан тўпни олиб қўйди ва бир ўзи қарши ҳужумга қочиб кетди. Аммо, мезбонлар ўйинчиси Маттео Габбия Шомуродовни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди.


"Милан" — "Рома" 1:1

Голлар: 1:0 – 16 Рейндерс, 1:1 – 23 Дибала.

"Милан": Меньян, Тео, Тиав, Габбия, Эмерсон, Терраччано (Беннасер, 46), Фофана, Хименес, Рейндерс, Чуквуэзе (Абрахам, 62), Мората (Камарда, 86).

"Рома": Свилар, Ндика, Хуммельс (Челик, 46), Манчини, Пизилли, Дибала, Анхелиньо, Паредес, Коне (Пеллегрини, 46), Салемакерс (Эль-Шаарави, 79), Довбик (Шомуродов, 86).

Огоҳлантиришлар: Коне (4), Хуммельс (13), Фонсека (40), Тео (43), Мората (44), Паредес (67), Челик (71), Рейндерс (82), Габбия (90+4).

Четлатиш: Фонсека (43).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг