UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 сен 11:47
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Россиядан маҳаллийлаштирилган фигурали учувчиларимизни иккита халқаро турнир кутиб турибди

Фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев жуфтлиги Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги илк мусобақаларида қатнашади.

Май ойида Ўзбекистон терма жамоаси сафига ўтган россиялик фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ҳамда Дмитрий Чигирев ISU Челленжер сериясига кирувчи иккита турнирда иштирок этади.

Дастлабки турнир "John Nicks Pairs Challenge International". Мусобақа 3-4 сентябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилади. Унда Гейниш/Чигирев жуфтлигидан ташқари яна 8 та  давлатнинг 15 та жуфтлиги баҳс олиб боради.



Шундан сўнг, терма жамоамиз аъзолари 19-21 сентябрь кунлари Германиянинг Оберстдорф шаҳрида ўтказиладиган "Nebelhorn Trophy" мусобақасидаги жуфтлик дастурида ғолиблик учун кураш олиб боради. Ҳар икки мусобақа ISU Челленжер серияси туркумига киради.


Челленжер серияси 2014-15 йилги мавсумдан буён ўтказиб келинади. Серия кўплаб конкида юқори даражадаги халқаро мусобақаларда қатнашиш ва Жаҳон рейтинги очколарини қўлга киритиш имкониятини беради.

Маълумот учун, май ойида Ўзбекистон фигурали учиш федерацияси россиялик фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигиревни маҳаллийлаштирган эди. Улар жуфтлик дастурида чиқиш қилади.

Екатерина Гейниш 2006 йил 18 март куни, Дмитрий Чигирев эса 2001 йил 1 апрелда Москвада туғилган. Улар жуфтликда Россиядаги бир қанча маҳаллий мусобақалар ғолиб ва совриндорларига айланган.

Шунингдек, Дмитрий Чигирев Олимпия ўйинлари совриндори Евгения Медведеванинг қайлиғи эканини таъкидлаш лозим. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг