UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 окт 09:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россиялик боксчи Жалоловга: "Чақирувимни қабул қил!"

Баҳодир Жалолов рингга чиққан Питердаги проф бокс оқшомининг асосий жангида нокаут эвазига ғалаба қозонган россиялик чарм қўлқоп устаси ҳамюртимизга "вызов" ташлади.

Мурад Халидов Санкт‑Петербург шаҳрида ўтган IBA.PRO 10 турнирининг асосий жангида ҳамюрти Сергей Кузьминни 7-раундда нокаутга учратганди. Жанг якунланганидан кейин Халидов икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов билан учрашди ва уни ўзаро жанг ўтказишга чорлади. 

"Сергей Кузьмин бақувват йигит. У зарбалар ўтказиб юборди, лекин барибир олдинга юришда давом этди. "Нима бўляпти ўзи?" деб ўйладим. Мен унинг жасоратига, матонатига тан бераман. Оғир жанг бўлди, бошим қаттиқ оғрияпти. Сергей ўз техникаси билан мени ҳайрон қолдирмади, чунки унинг қандай жанг қилишини билардим. Лекин у ўзининг матонати билан мени ҳайрон қолдирди. У руҳи, характери, ғалабага бўлган иродасини намоён этди. Нокаут масаласига келсак, ҳакам тўхтатгани яхши бўлди. Акс ҳолда оқибати ёмон бўлиши мумкин эди.

Бу ғалабани рафиқамга бағишлайман, унга ваъда берганман. Мен ундан жуда миннатдорман, у тайёргарлик пайтида менга шунчалик сабр-тоқат қилди. Бунга ҳар қандай хотин ҳам чидай олмайди. Бу жангда рейтинг бўйича катта қадам ташладим.

Энди Баҳодир Жалолов билан жанг қилмоқчиман. Агар у ўз нолини бу дунёда қутқарувчи ҳалқа сифатида ушлаб турмаса, бу жангни қабул қилади. Бу жанг ҳам унга осон бўлмайди. Баҳодир, сен характерли йигит эканлигингни кўриб турибман, кел, бу жангни қабул қил. Сен билан биз мухлисларга ёрқин қарама-қаршиликни намойиш этиб берамиз. Умар Кремлев ҳам бу жангга қизиқиш билдиради", - дея Халидовнинг сўзларини келтиради "Матч ТВ" мухбири.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов ушбу турнир доирасида россиялик Виталий Кудухов устидан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. Бу унинг проф рингдаги 16-ғалабаси эди. Кузьмин эса профессионал рингда 19 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг