UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июн 09:56
Янгиликлар

Формула-1, Мотоспорт

Рўйи замин сайқали Марказий Осиёда илк бор Халқаро автомобиль федерациясининг Конференциясига мезбонлик қилади

Теглар :  СамарқандFIA
Уч кун давомида кўҳна Самарқанд шаҳри Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) нинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеясига мезбонлик қилади.

Маълумот учун, FIA – Халқаро автомобиль федерацияси 1904 йил ташкил топган бўлиб, картингдан тортиб, Формула-1 болидларигача бўлган автопойгаларни ўтказишга масъул ташкилот ҳисобланади.

Марказий Осиё минтақасида илк бор ўтказилаётган Конференция доирасида FIA ташкил этилганининг 120 йиллиги ҳам кенг нишонланади. Қолаверса, ушбу нуфузли тадбирда иштирок этиш учун 147 мамлакатдан 500 нафардан ортиқ мартабали меҳмонлар, миллий федерациялар раҳбарияти ва дунёнинг таниқли пойгачилари мамлакатимизга ташриф буюради. 

Хусусан, тадбирнинг энг нуфузли меҳмони ҳисобланган FIA президенти Муҳаммад Аҳмад бен Сулаем ҳам Самарқандга етиб келди. Мартабали меҳмонни вилоят ҳокими Эркин Турдимов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ ҳамда Ўзбекистон автоспорт ва картинг миллий федерацияси раҳбарияти қарши олишди.

Бўлажак тадбир доирасида FIA раҳбари ташаббуси билан ташкилот жамғармаси, шунингдек, дунёдаги таниқли коллекционерлар кўмагида энг ажойиб суперкарлар тўпламини ўз ичига олган ноёб автокўргазма ташкил этилади. Дастурга мувофиқ, 13 июнь кунига қадар соҳада эришилган ютуқлар билан тажриба алмашиш мақсадида турли семинарлар, кўргазма ва давра суҳбатлари, мусобақалар ўтказилади. 

Конференциянинг сўнгги кунида FIA`нинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирнинг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон автоспорт ва картинг миллий федерацияси ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда, Конференция мамлакатимизда автоспортни янада ривожлантириш, унинг истиқболини янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим платформа бўлиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг