UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 окт 09:08
Янгиликлар

Теннис

Рублёв фаолиятидаги 12-совринига Хихонда эга чиқди

Испаниянинг Хихон шаҳрида ўтказилган теннис бўйича нуфузли ATP турнири россиялик теннисчининг ғалабаси билан якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг 9-ракеткаси ҳисобланган Андрей Рублёв ATP рейтингида 47-ўринни эгаллаб турган АҚШ вакили Себастьян Кордани ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/3.

Теннисчилар кортда 77 дақиқа давомида ҳаракат қилишган. Ўзаро учрашувларда Андрей ҳисобни мустаҳкамлади - 2:0. Рублёв 3, Корда 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам қўшхатога йўл қўйишмади.  

Бу Рублёвнинг мавсумдаги тўртинчи, фаолиятидаги ўн иккинчи соврин бўлди. Россиялик бир ҳафталик меҳнатидан 250 рейтинг очкоси ҳамда 93,090 евро мукофот пули ишлаб олди. Корда эса 150 балл ва 54,300 еврога эга бўлди. 

Яна бир статистик маълумот, Андрей Рублёв бу йилги мавсумда 4 та бош совринни қўлга киритган тўртинчи теннисчига айланди. Рафаэль Надаль ва Новак Жокович бу мавсум 4 тадан, дунёнинг биринчи ракеткаси Карлос Алькараз эса 5 та совринга эга чиққан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг