UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 авг 14:08
Янгиликлар

Теннис

Рублёв Монреал "Мастерс" финалида Попиринга ютқазиб қўйди

Канаданинг Монреал шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир якунига етди.

Мусобақа бош соврини учун кечган финал учрашувида дунёнинг олтинчи ракеткаси бўлиб турган россиялик Андрей Рублёв ATP рейтингида 30-поғонадан жой олган австралиялик Алексей Попиринга имкониятни бой бериб қўйди - 2/6, 4/6. Алексей теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида олдинга чиқиб олди - 2:1.  

Тўқсон дақиқа давом этган баҳсда Рублёв 4, Попирин 10 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар 5 га 3 кўринишида Андрей, брейклар эса 4 га 1 нисбатида Алексей фойдасига ҳал бўлди. 

Omnium Banque Nationale турниридаги муваффақиятли иштирок Попиринга 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 49 минг 460 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини келтирди. Рублёв эса 573,090 доллар ва 650 очко ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг