UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 сен 10:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Руслан Абдуллаев рингга чиққан турнирнинг икки чемпионлик жанги муддатидан аввал якунланди

Бугун тонгда АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу оқшом доирасида икки чемпионлик жанги муддатидан аввал якунига етди. Минимал вазнда WBA ва WBO йўналишлари чемпиони Луис Коллацо ҳамда аёлларнинг ўта енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Габриэла Фундора ўз камарларини муваффақиятли ҳимоя қилишди. Лекин ҳар икки баҳсда жангнинг тўхтатилиши бошқача бўлди. 

Себастьян Фундоранинг 23 ёшли синглиси Габриэла Фундора рақибаси Алексас Кубицкини еттинчи раундда техник нокаутга учратди. Оғир зарбалар сериясидан кейин рефери Рэй Корона жангни тўхтатишга қарор қилди. 

Коллацо эса филиппинлик Жейсон Вейсонга қарши рингга кўтарилди. Ушбу жанг анча рақобатли тус олди. Биринчи раундда даъвогар нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Еттинчи раундда Вейсонниг секундантлари ринг марказига мағлубиятни тан олиш маъносида оқ сочиқ ирғитишди. Жейсон эса ўша вазиятда зарба ўтказиши баробарида ўзи ҳам жавоб бераётганди. Жанг тўхтатилган вазиятда Коллацо уччала ҳакамнинг ён дафтарчасида 59-54 ҳисобида ғалаба қозонаётганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг