UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 авг 12:16
Янгиликлар

Спорт курашлари

Рустам Ассакалов: "Спортчи сифатида сиз билан хайрлашаман, мураббий бўлиб янги бобни бошлайман"

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасида узоқ йиллар давомида самарали фаолият олиб борган Рустам Ассакаловнинг профессионал спортчилик фаолиятини якунлаганидан хабарингиз бор, албатта.

Тажрибали курашчимиз Инстаграм саҳифаси орқали мухлисларига мурожаат қилди:

"Ҳаммага ассалому алайкум! Ўзбекистон Республикаси раҳбариятига, Миллий Олимпия қўмитасига, унутилмас онлар учун кураш Ассосиациясига чуқур миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Улар кўтарилиш ва пасайиш чоғларимда бирга бўлишди. Мен барча ўзбек ва черкес халқини қадрлайман ҳамда ҳурмат қиламан. Менга етишмаётган медални қўлга киритиш истагини ҳаммангиз кўрдингиз, лекин Қодир Тангрининг бошқа режалари бор экан. Мен Аллоҳнинг бандасиман! Бошимдан кечирганларим ва бор нарсаларим учун Алҳамдулиллаҳ!

Вақтим ниҳоясига етганини англаш қийин, лекин ҳар бир кишида бошланиши ва охири бўлади. Бу менинг тўхташ жойим. Яна бир бор гилам марказини мен билан баҳам кўрган барча рақибларимга ўз миннатдорлигимни билдираман. Бугунингиз билан яшанг, чунки кечаги кун ўтди, эрта эса келмаслиги мумкин. Спортчи Рустам сиз билан хайрлашади, мураббий сифатида эса янги бобни бошлайман. Айтишганидек, бутун ҳаёт курашдан иборат ва менинг курашга муҳаббатим чексиз", деб ёзди Ассакалов.

Маълумот учун, Рустам Ассакалов Ўзбекистон терма жамоси сафида жаҳон чемпионатининг икки карра совриндори (Лас-Вегас-2015 кумуш, Нур-Султон-2019 бронза) бўлган. Осиё ўйинларида уч маротаба ғолиб ва совриндорга айланган. Шунингдек, уч карра Осиё чемпиони ва тўрт карра совриндорига айланишга улгурган. Боку-2017 ва Коня-2021 Ислом бирдамлик ўйинларида бронза ва олтин медалларини қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг