UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 май 13:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саидёқуб Қаҳрамонов Жон Жонсга тегишли Лигада UFC вакили билан жанг қиладиган бўлди + ПОСТЕР

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси, энг енгил вазн тоифасида UFC собиқ жангчиси Саидёқуб Қаҳрамоновнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар маълум бўлди.

29 яшар ҳамюртимиз Тошкент вақти билан 15 июнь куни АҚШнинг Флорида штати, Майами шаҳрида жойлашган The Hangar at Regatta Harbour мажмуасида ташкил этиладиган DBX 2 мусобақаси доирасида рингга чиқади. Боиси, мусобақага ташриф буюрган мухлислар махсус қоидалар асосидаги бокс беллашувларини томоша қилишади.

Қаҳрамоновга турнир доирасида америкалик UFC жангчиси Алекс Касерес рақиблик қилади. Бу ҳар икки спортчининг Dirty Boxing'даги илк жанги бўлади. Уларнинг беллашуви мусобақанинг co main event'и бўлади.

DBX 2 турнирининг марказий жанги суринамлик таниқли UFC жангчиси Жаирзиньо Розенстрайк ҳамда Power Slap иштирокчиси Девон Шван ўртасида кечади.

Маълумот учун, Dirty Boxing Лигасига оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Жон Жонс ҳам эгалик қилади. Лиганинг илк мусобақасида ўзбекистонлик бошқа бир аралаш яккакураш устаси — Анвар Бойназаров жанг қилиб, илк раундда нокаут орқали ғалаба қозонганди.

Илгарироқ, Саидёқуб Қаҳрамоновнинг 17 май куни WXC 97 (Warrior Xtreme Cagefighting) турнири доирасида америкалик UFC собиқ жангчиси Хосе Жонсонга қарши баҳс олиб бориши ҳақида хабар берилганди, бироқ номаълум сабабларга кўра, ушбу беллашув ташкил этилмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг