UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 апр 09:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саидёқуб Қаҳрамонов қисқа вақт ичида навбатдаги жангини эълон қилди. Кейинги рақиб — UFC собиқ жангчиси!

Энг енгил вазн тоифасида фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик ММА жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов кейинги беллашуви ҳақида маълумот берди.

29 ёшли ҳамюртимиз Тошкент вақти билан 18 май тонгида АҚШнинг Мичиган штати, Флинт шаҳрида ташкил этиладиган WXC 97 (Warrior Xtreme Cagefighting) турнирида октагонга кўтарилади. Бу ҳақда Саидёқубнинг ўзи X (Twitter) саҳифаси орқали хабар берди.

Унга ўша куни америкалик UFC собиқ жангчиси Хосе Жонсон рақиб бўлади. Бу Жонсон учун UFC'ни тарк этдагидан кейинги илк жанг бўлади.

Саидёқуб 28 март куни бир йиллик танаффусдан кейин ММА бўйича жангда иштирок этиб, XFC 52 турнири доирасида бразилиялик Бруно Сантосни мағлуб этганди. Самарқандлик спортчи 2021-2022 йиллар давомида UFC'да 3 та жанг ўтказиб, 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Унинг умумий рекорди 12 ғалаба ва 3 та мағлубиятдан иборат.

Қаҳрамонов билан тенгдош Хосе Жонсон эса UFC'да 2023-2025 йиллар оралиғида 4 та жанг ўтказиб, 1 та ғалаба ва 3 та мағлубиятни ўз ҳисобига ёздирган. Проф фаолиятини 2016 йилда бошлаган спортчи ҳозирга қадар умумий 16 та ғалаба ва 10 та мағлубиятни қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг