UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 июн 12:45
Янгиликлар

Тадбирлар

Самарқандда халқаро илмий-амалий анжуман бошланди

Теглар :  Самарқанд
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг Самарқанд филиалида ташкил этиляпти.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг Самарқанд филиалида 2023-йил 23-24 июнь кунлари ўтказилиши белгиланган “Глобаллашув жараёнида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги долзарб муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро миқёсидаги илмий-амалий анжуман бугун ўз ишини бошлади.

Халқаро анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Дурдона Раҳимова, Самарқанд вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Хуршид Очилов, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори, профессор Илҳомжон Турсуналиев, Деҳли университети профессори Равиндер Гарвешлар томонидан халқаро Анжуман иштирокчиларига табрик сўзлари эшитилди.

Бразилия Жуиз де Фор Федерал университети, фалсафа доктори, доцент Линдсеи Брабеc Мота Баррето томонидан Жанговар спорт турларида техник-тактик таҳлил қилиш учун (ФРАМИ) рамкадан фойдаланиш мавзусида. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Самарқанд филиали профессори, педагогика фанлари номзоди Ҳамроқул Рафиев томонидан Глобаллашув жараёнида жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг баъзи муаммолари ва ечимлар мавзусида маърузалари эшитилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг