UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 мар 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов 12 апрель куни ким билан жанг қилиши маълум. Бу ҳамюртимиз учун чемпионлик баҳсидан олдинги имтиҳон бўлади (ФОТО)

Теглар :  Шаҳрам Ғиёсов
Проф бокснинг ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик WBA камари учун мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовнинг кейинги рақиби аниқ бўлди.

Аввал хабар берганимиздек, Шаҳрам "Wonderboy" Ғиёсов 12 апрель куни Нью-Жерсида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга кўтарилади. Унга олдинроқ айтилганидек мексикалик боксчи эмас, Аргентина вакили Франко Максимилиано Окампо рақиб бўлади. 

Шаҳрам фаолияти давомида 16 та проф жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган бўлса, Окампо ҳисобида 17 та ғалаба ва 2 та мағлубият мавжуд.

Атлантик Сити шаҳрида ташкил этиладиган бокс турнирининг марказий жанги ярим ўрта вазнда WBA чемпиони Эймантас Станионис ҳамда IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида кечади. Шаҳрам эса бўлажак жангида ғалаба қозонса, кейинги жангини айнан Эннис — Станионис баҳси ғолибига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, март ойи аввалида 31 ёшли боксчимизнинг фарзанди бу ёруғ оламни тарк этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг