UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 май 12:09
Янгиликлар

Бошқалар

Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Теглар :  ЎзДЖТСУШандонг
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети вакиллари шу кунларда Хитойда бўлиб туришибди.

Делегация вакиллари Хитой Халқ Республикасининг спорт соҳасидаги илғор олий таълим муассасаларидан бири Шандонг провинсиясида жойлашган Шандонг спорт университети фаолияти билан танишишди.

Делегация аъзоларини ушбу университет ректори жаноб Жанг Жианши ва унинг жамоаси кутиб олди. 

Шандонг спорт университетининг асосий базалари иккита манзилда жойлашган бўлиб, делегациямиз аъзолари асосий, яъни спорт турлари бўйича амалий машғулотлар ташкил этиладиган спорт иншоотлари (футбол, баскетбол, енгил атлетика, таеквондо, ушу, теннис ва ҳ.з.) фаолияти билан яқиндан танишди. Танишув жараёнида Ушу институти талабалари томонидан мазкур спорт тури бўйича кўргазмали чиқишлар ташкил этилди.

Хизмат сафарининг бешинчи куни, яъни 16 май куни Шандонг спорт университетига бўлган ташрифнинг иккинчи кунида олийгоҳ раҳбарлари билан расмий учрушув бўлиб ўтди. Учрашувда ҳар иккала университетларнинг раҳбарлари томонидан мазкур олийгоҳларнинг келажакда биргаликда амалга оширадиган фаолиятларини белгилаб берувчи ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Учрашув давомида малакали спорт мураббийларини тайёрлаш, ўқув жараёнларига инновацион технологияларни жорий этиш, айнан яккакураш яъни спортнинг бокс, кураш, ушу турлари бўйича мутахассислар тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш юзасидан бир қатор келишувларга эришилди.

Учрашувдан кейин Шандонг спорт университетида ўқув жараёнларининг бориши ҳамда университетга доир меъёрий ҳужжатлари билан яқиндан танишилди.

Маълумот ўрнида Шандонг спорт университети 1958 йилда ташкил топган бўлиб, Пекин шаҳридан 700 км узоқликда жойлашган. Ҳозирги кунда университетда 10 минг нафардан ортиқ талабалар таҳсил олади. Университет таркибида спорт турлари бўйича академия, институт ва мактаблар мавжуд.

Жумладан, футбол ва баскетбол институти, оғир атлетика академияси, ушу институти ва бошқалар шулар жумласидандир. Университетда Хитой миллий спорт тури бўлган ушуга алоҳида эътибор берилади. Шу сабабли, университет таркибида Ушу институти фаолият юритмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг