UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 ноя 08:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шавкат Раҳмонов Махачевга: "Асосий таҳдид менман!"

UFC ярим ўрта дивизионининг учинчи рақамли жангчиси Шавкат Раҳмонов Ислам Махачевнинг Жек Делла Маддаленага қарши жанги ҳақида гапирди.

Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Исламни австралиялик устидан қозонган ғалабаси билан табриклади ва ўзини ушбу вазн тоифасидаги асосий таҳдид деб ҳисоблашини маълум қилди.

"Исламни ажойиб чиқиш билан табриклайман. Аммо ярим ўрта вазнда ҳақиқий чақирув барибир мен бўламан!", - деб ёзди мағлубият нималигини билмай келаётган қозоғистонлик жангчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ислам Махачев UFC 322 турнирининг асосий жангида эндиликда собиқ чемпион Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори билан (50-45, 50-45, 50-45) мағлуб этиб, икки вазнда промоушен чемпионига айланганди. 

Шу йилнинг май ойида чемпионлик жангида иштирок этиши керак бўлган Шавкат Раҳмонов жароҳат сабаб бу имкониятдан фойдалана олмаган эди. Унинг ўрнини эгаллаган Белал Муҳаммад эса Жек Делла Маддаленага чемпионлик жангида ютқазиб қўйганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг