UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 июл 13:56
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат: вакилларимиз кўзи ожизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишмоқда

Жорий йил 10 июлдан Франциянинг Кастелнодари шаҳрида шахмат бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи ёшлар ва аёллар ўртасида жаҳон чемпионатига старт берилди.

Мусобақа 17 июлга қадар давом этади.

Ушбу Жаҳон чемпионатида аёллар ўртасида 18 давлатдан 26 нафар спортчи, ёшлар ўртасида эса 13 давлатдан 13 нафар шахматчи ғолиблик учун дона суришяпти. Жаҳон чемпионати баҳсларида мамлакатимиз шарафини Ахадхон Кимсанбоев ҳамда Дурдона Жумановалар ҳимоя қилишмоқда.

1-турда Кимсанбоев рақиби швециялик Тога Жохадсон, Жуманова эса португалиялик Жозефа Спайчела устидан ғалаба қозонишди. 2-тур ўйинларида Ахадхон полшалик Мичал Ракисга қарши дона сурди ва бу ўйинда дуранг қайд этилди. Дурдонага эса индонезиялик Тита Пуспитага қарши баҳсда омад кулиб боқмади ва мағлубиятга учради.

3-тур ўйинларида Кимсанбоев испаниялик Сан Хуан Сантин Ааронга қарши, Жуманова эса колумбиялик Франко Перризга қарши дона суришади.

Шахмат бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи ёшлар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг