UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 дек 12:55
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчи қизларимиз Singapore International Open турнирида дона суришяпти

Шу кунларда Сингапурда шахмат бўйича Singapore International Open турнири бўлиб ўтмоқда.

А ва В гуруҳларида ташкил этилаётган мусобақада дунёнинг 40 га яқин давлатлари қатори ўзбекистонлик шахматчи қизлар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишяпти. Улар орасида истеъодли шахматчимиз Гулдона Каримова (2115) етакчилар сафида бормоқда. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳи баҳсларида қатнашаётган Гулдона 3 имкониятдан 2,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 11-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги ҳиндистонлик Сетураман ҳисобида ҳам 2,5 очко бор. Кеча Гулдона 3-турда италиялик гроссмейстер Алессио Валсекки (2478)ни мағлуб этишни уддалади. 

Афсуски, Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида шов-шув кўтарган қизларимизнинг ҳозирча Сингапур турнирида омади келмаяпти. Тажрибали Нодира Нодиржонова (2137) оқ доналарда филиппинлик Эммануэль Гарсия (2397)га, Умида Омонова қора доналарда ҳиндистонлик Ра Ҳарикришнан (2473)га имкониятни бой бериб қўйди. 

Узоқ муддатдан кейин катта шахматга қайтган Нодиржонова Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида муваффақиятли тарзда қатнашиб, ўз доскасида кумуш медални қўлга киритганди. 

Учинчи турда шахматчи қизларимиздан Барчиной Шокиржонова ва Асал Салимова рақиблари билан дуранг ўйнашди. Маржона Маликова вьетнамлик Мин Нгуендан, Нилуфархон Имомқўзиева англиялик Сидхарт Гопакумардан устун келди. Бугун Гулдона Каримова 4-турда қора доналарда ўзи сингари 2,5 очкога эга россиялик Михаил Кобалияга қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг