UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 фев 12:26
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди

Черногориянинг Петровас шаҳрида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Жаҳон чемпионати старт олди.

Чемпионат стандарт йўналишида 11 турдан иборат бўлиб, иштирокчиларга 90 дақиқа ва биринчи юришдан бошлаб, 30 сониядан вақт назорати белгиланади. Ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар шахматчиси ҳам баҳсларга киришди.

Ўғил болалар ўртасидаги 1-турда гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов оқ доналарда ўйнашига қарамай, рейтингда ўзидан анча қуйида бораётган ҳиндистонлик Ведант Нагаркатт билан муросага келди. Муҳаммадзоҳид Суяров қора доналарда ҳаракат қилиб, испаниялик Роберто Флоринни мағлубиятга учратди. Илк турда Асроржон Омонов ва Миразиз Матёқубов ҳам ғалабага эришди.  

Қизлар ўртасидаги 1-турда ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова қора доналарда ўйнаб, сербиялик Ирина Вуятовичдан устун келди. Гулдона Каримова черногориялик Матея Попович, Умида Омонова молдовалик Ана Петрисенкони енгди.  

Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатида 1-ўринни эгаллаганлар гроссмейстерлик унвонига эга бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг