UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 мар 12:10
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатининг 9-тур учрашувларини ўтказишди

Черногориянинг Петровас шаҳрида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Чемпионат стандарт йўналишида 11 турдан иборат бўлиб, кеча иштирокчилар 9-турда ўзаро тўқнаш келишди. Ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар шахматчиси ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боряпти. 

Қизлар ўртасидаги мусобақанинг 9-турида ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова қора доналарда FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Ольга Карманова билан дуранг қайд этди. Умида Омонова қора доналарда яна бир рус шахматчиси Анна Шухманга ютқазиб қўйди ва пешқадам бўлиб олиш имкониятидан фойдалана олмади. Гулдона Каримова болгариялик Надья Тончева билан муросага келди. 

Афсуски, 9-турда Барчиной Шокиржонова ва Нилуфархон Имомқўзиева рақибаларига имкониятни бой бериб, совринли ўринларни эгаллашдан маҳрум бўлишди. Ўнинчи тур олдидан Умида Омонова 6 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. У 6 очко тўплаганлар орасида қўшимча кўрсаткичга кўра энг яхши натижа қайд этган. Афруза Ҳамдамова ва Гулдона Каримова ҳисобида ҳам 6 очко бўлиб, улар мос равишда 10 ҳамда 16-поғонадан жой олган. Россияликлар Мария Якимова, Анна Шухман ва украиналик Елизавета Гребеншикова 7 тадан очко жамғариб, кучли учликда боришяпти.        

Ўғил болалар ўртасидаги 9-турда Муҳаммадзоҳид Суяров қора доналарда ҳаракат қилиб, литвалик Занас Найнисга имкониятни бой бериб қўйди. Ҳумоюн Бегмуратов оқ доналарда ҳиндистонлик Жайвир Маҳендрудан устун келди. Бу турда Асроржон Омонов ғалаба, Миразиз Матёқубов дуранг, Орият Обиджонов мағлубият қайд этди. Гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов эса муддатидан аввал жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. 

Шахматчиларимиз орасида ҳозирча энг яхши натижага Ҳумоюн Бегмуратов эга бўлиб турибди. У 9 имкониятдан 6 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 21-поғонадан жой олган. Ҳиндистонлик гроссмейстер Пранав 8 очко билан якка пешқадамлик қиляпти. Кучли тўртликдан жой олган қолган уч шахматчи ҳисобида 7 тадан очко бор. Муҳаммадзоҳид Суяров 5,5 очко билан 28, Миразиз Матёқубов 5 очко билан 60-ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг