UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 дек 12:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шодиёр Мелиқўзиевнинг Санжар Ташкенбайга қарши финал жанги якунланди

Таиландда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Бугун эркаклар ўртасидаги баҳсларнинг финал беллашувлари ўтказилмоқда. Мусобақада -48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шодиёржон Мелиқўзиев финалда қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга қарши рингга кўтарилди. 

Жанг тўлиқ давом этди ва унда Шодиёр Мелиқўзиев 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Боксчимиз 3-раундда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам солиб қўйди. 

Маълумот учун, Мелиқўзиев жаҳон чемпиони ҳисобланадиган Санжар Ташкенбай билан шу кунгача икки маротаба жанг қилиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам мағлубиятга учраганди. Бугун ўтказилган финалда боксчимиз ниҳоят ғалабага эриша олди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги илк олтин медални қўлга киритди. Бугун шунингдек яна 9 нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади. 

ЖОНЛИ ЭФИР УЧУН ЛИНК

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг