UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 сен 06:31
Янгиликлар

Футбол

Шомуродов Европа Лигаси финал раундида гол урган нечанчи ўзбекистонлик?

Европа Лигаси 2022/23 йилги мавсум гуруҳ босқичидан ўрин олган дастлабки тур учрашуви “Лудогорец” ҳамда “Рома” ўртасида бўлиб ўтди.

Ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Римликлар сафида Элдор Шомуродов 2-тайм ўрталарига яқин Андреа Белоттининг ўрнига майдонга чиқди ва жамоа сардори Лоренцо Пеллегринининг узатмасидан кейин рақиб дарвозасини боши билан чиройли тарзда ишғол этди.

Шу вақтгача ўзбекистонлик футболчилар (маҳаллийлаштирилганлари билан бирга) орасида Миржалол Қосимов (1 та), Владимир Шишелов (1 та), Одил Аҳмедов (2 та) ва Владимир Маминов (1 та) Европа Лигаси (эски номи УEФА Кубоги) финал раундида тўп киритишга эришганди.

Қайд этиш жоизки, Шомуродов мусобақанинг саралаш босқичида ҳам гол урган. Бу 2020 йил “Ростов” сафида “Маккаби Хайфа”га (1:2) қарши баҳсда юз берганди. Шунингдек, квалификация раундида ўзбекистонликлардан Жафар Ирисметов (1 та), Улуғбек Бақоев (1 та), Александр Гейнрих (3 та), Марат Бикмаев (3 та), Одил Аҳмедов (1 та), Санжар Турсунов (1 та), Тимур Кападзе (3 та), Камолиддин Мурзоев (1 та) ҳам ўз номини ёздириб қўйишган.

Римликлар гуруҳ босқичидан ўрин олган 2-тур учрашувини 16 сентябр (23:59)да ўз майдонида ХИКга қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг