UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 июн 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шон О’Мэлли Нурмагомедов - Сэндхаген жангининг ўтказилишига ишонмаяпти

Энг енгил вазнда UFC чемпиони Шон О’Мэлли даъвогарлар ўртасидаги жангнинг ўтказилишига ишонмаслигини айтди.

Хабарингиз бор, 3 август куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида UFC on ABC 7 турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жанги даъвогарлик мақомида бўлиб, унда америкалик Кори Сэндхаген россиялик Умар Нурмагомедовга қарши октагонга чиқади. 

"Умарнинг жанглардан қочиш одати борлиги ҳеч кимга сир эмас. У оз муддат қолганида жангларни бекор қилишни яхши кўради. Агар шу жанг белгиланган муддатида ўтказилса, мен бундан ҳайратда қоламан", - деди чемпион Шон. 

Аслида бу жанг ўтган йилнинг август ойида АҚШнинг Нэшвилл шаҳрида ўтказилган UFC on ESPN 50 турнирининг марказий баҳси мақомида ўтиши керак эди. Лекин ўшанда Нурмагомедов машғулотда жароҳат орттириб олгани учун жанг бекор қолдирилганди. Умарнинг ўрнини эгаллаган Роб Фонтни эса Сэндхаген ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлубиятга учратганди. 

Бундан уч ой олдин Умар Нурмагомедов бир йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтиб, UFC промоушени дебютанти, қозоғистонлик Бекзат Алмаханни очколар бўйича енгишга муваффақ бўлганди. Шон О’Мэлли эса кейинги чемпионлик ҳимоя жангини рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турган грузиялик Мераб Двалишвилига қарши ўтказади. Ушбу жангнинг 14 сентябрь куни Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 306 турнири доирасида ўтказилиши режалаштириляпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг