UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 янв 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шон О'Мэлли: "Волкановски Махачевни енгмаса, билмадим яна ким мағлуб этади..."

Шон О'Мэлли Алекс Волкановски ва Ислам Махачев ўртасида ўтказиладиган жанг ҳақида фикр билдирди.

Энг енгил вазнда америкалик UFC жангчиси, 28 ёшли Шон О'Мэлли (16-1-1) енгил вазн чемпиони, россиялик Ислам Махачев (23-1)нинг ярименгил вазн чемпиони, австралиялик Александр Волкановски (25-1)га қарши бўлажак ҳимоя жанги ҳақида гапирди.

Ислам Махачев — Алекс Волкановски жанги 11 февраль куни Австралиянинг Перт шаҳрида ташкил этиладиган UFC 284 турнири доирасида бўлиб ўтади.

"Алекснинг Махачевни мағлуб этиши жуда қийин бўлади. Аммо Волкановски Ислам учун кўпчилик ўйлаганидан-да кўпроқ қийинчилик туғдира олади, деган фикр ҳам бор. У ҳатто ғалаба қозониши ҳам мумкин. Агар Волкановски Махачевни мағлуб эта олмаса, билмадим уни ким юта олар экан?", - деди О'Мэлли Helen Yee Sports ахборот нашрига берган интервьюсида.

Шон О'Мэлли сўнгги бор 2022 йилнинг 22 октябрь санасида Абу-Даби (БАА)да ташкил этилган UFC 280 мусобақаси доирасида россиялик Петр Ян (16-4)га қарши октагонга кўтарилиб, ҳакамларнинг қарори эвазига ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг