UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 дек 17:31
Янгиликлар

Шахмат

Singapore International Open. Гулдонада кетма-кет иккинчи мағлубият, қолганларда ғалаба

Хабарингиз бор, шу кунларда Сингапурда шахмат бўйича Singapore International Open турнири бўлиб ўтмоқда.

А ва В гуруҳларида ташкил этилаётган мусобақада дунёнинг 40 га яқин давлати спортчилари қатори ўзбекистонлик шахматчи қизлар ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Улар орасида истеъодли шахматчимиз Гулдона Каримова (2115) етакчилар сафида бораётган эди. Афсуски, кетма-кет мағлубиятлар сабаб у турнир жадвалида яхшигина пастлаб, совриндорлар сафидан жой олиш имкониятидан маҳрум бўлди. Гулдона 7-турда оқ доналарда ўйнаб, филиппинлик гроссмейстер Жон Гомезга ютқазиб қўйди.

Нодира Нодижонова, Умида Омонова, Барчиной Шокиржонова, Маржона Маликова ва Асал Салимова 7-турда ғалабага эришди. Нилуфархон Имомқўзиева сингапурлик рақиби билан муросага келди. Нодиржонов филиппинлик гроссмейстер Лайло Дарвин (2402)дан, Омонова эса мўғулистонлик гроссмейстер Сумия Билгуун (2470)дан устун келганини таъкидлаш жоиз.

Очколарини 4,5 тага етказиб олган Нодиржонова ва Омонова қўшимча кўрсаткичларга кўра мос равишда 59 ва 60-ўринни банд этган. Шунча очкога эга испаниялик Эдуардо Итурризага 37-поғонадан жой олган. Барчиной Шокиржонова 4 очко билан 103, Гулдона Каримова 3,5 очко билан 121-ўринни эгаллаб турибди. Уч ярим очкога эга Асал Салимова 144-поғонада бормоқда. Польшалик Ян Климковски 6 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг