UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 дек 09:49
Янгиликлар

Шахмат

Singapore International Open. Мағлубиятсиз тур. Гулдона яна бир гроссмейстер билан дуранг ўйнади, қолганларда ғалаба!

Хабарингиз бор, шу кунларда Сингапурда шахмат бўйича Singapore International Open турнири бўлиб ўтмоқда.

А ва В гуруҳларида ташкил этилаётган мусобақада дунёнинг 40 га яқин давлат спортчилари қатори ўзбекистонлик шахматчи қизлар ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Улар орасида истеъодли шахматчимиз Гулдона Каримова (2115) етакчилар сафида бормоқда. Кеча шахматчимиз оқ доналарда мўғулистонлик гроссмейстер Сумия Билгуун билан муросага келди. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳи баҳсларида қатнашаётган Гулдона 5 имкониятдан 3,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 24-ўринни эгаллаб турибди. Ҳиндистонлик Илампарти 5-турдан кейин 4,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Шу тургача карвонбоши бўлиб келган россиялик гроссмейстер Володар Мурзин 4 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра 2-ўринни банд этган. Яна 19 нафар шахматчи ҳисобида ҳам 4 очкодан бор. 

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ўз доскасида кумуш медални қўлга киритган Нодира Нодиржонова (2137) кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Тажрибали шахматчимиз оқ доналарда сингапурлик Венката Данешдан устун келиб, очколарини 3 тага етказиб олди. Умида Омонова қора доналарда ўйнашига қарамай, хитойлик Юху Жоуни таслим этди. Қора доналарда ўйнаган Барчиной Шокиржонова ҳиндистонлик Деванш Сингҳни мағлубиятга учратди.  

Бешинчи турда шахматчи қизларимиздан биргина Нилуфархон Имомқўзиева очко йўқотди. У оқ доналарда ҳаракат қилиб, австралиялик Крис Чан билан дуранг ўйнади. Асал Салимова эса қора доналарда ҳиндистонлик Киртикани енгди. 

Олтинчи тур олдидан Барчиной Шокиржонова қўшимча кўрсаткичларга кўра 97, Нодира Нодиржонова 107, Умида Омонова 127, Асал Салимова 150-ўринни эгаллаб турибди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг