UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 дек 09:51
Янгиликлар

Шахмат

Singapore International Open. Нодиржоновада ғалаба, Гулдона кучли гроссмейстер билан дуранг ўйнади

Шу кунларда Сингапурда шахмат бўйича Singapore International Open турнири бўлиб ўтмоқда.

А ва В гуруҳларида ташкил этилаётган мусобақада дунёнинг 40 га яқин давлат спортчилари қатори ўзбекистонлик шахматчи қизлар ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Улар орасида истеъодли шахматчимиз Гулдона Каримова (2115) етакчилар сафида бормоқда. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳи баҳсларида қатнашаётган Гулдона 4 имкониятдан 3 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 13-ўринни эгаллаб турибди. Россиялик гроссмейстер Володар Мурзин 3,5 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра пешқадамлик қиляпти. Яна 7 нафар шахматчи ҳисобида ҳам 3,5 очкодан бор. Гулдона 3-турда италиялик гроссмейстер Алессио Валсекки (2478)ни мағлуб этишни уддалаганди. 

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ўз доскасида кумуш медални қўлга киритган Нодира Нодиржонова (2137) қора доналарда сингапурлик Адития Гнанасекардан устун келиб, очколарини 2 тага етказиб олди. Умида Омонова оқ доналарда ўйнашига қарамай, мезбонлар вакиласи Жонатан Ауюнг билан муросага келди. 

Учинчи турда шахматчи қизларимиздан Нилуфархон Имомқўзиева ва Асал Салимова рақибларига ютқазиб қўйишди. Барчиной Шокиржонова эса филиппинлик Пауло Берсамина билан дуранг қайд этди. Бугун 5-турда Гулдона Каримова ўзи сингари 3 очкога эга бўлиб турган мўғулистонлик гроссмейстер Сумия Билгуунга қарши оқ доналарда ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг