UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 дек 09:30
Янгиликлар

Шахмат

Singapore International Open. Шахматчи қизларимизда ғалабасиз тур, энг яхши натижамиз ҳозирча 66-ўрин!

Сингапурда ўтказилаётган шахмат бўйича Singapore International Open турнири ўзининг якуний босқичига келди.

А ва В гуруҳларида ташкил этилаётган мусобақада дунёнинг 40 га яқин давлати спортчилари қатори ўзбекистонлик шахматчи қизлар ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Истеъодли шахматчимиз Гулдона Каримова (2115) мусобақадаги иштирокини яхши бошлаган эди. Аммо у кетма-кет учта турда мағлубият аламини тотиб кўрди. Кеча у 8-турда ҳиндистонлик Абжиҳет Нишантга имкониятни бой берди.   

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ўз доскасида кумуш медални қўлга киритган Нодира Нодиржонова (2137) кетма-кет икки ғалабадан кейин мағлубиятга учради. Тажрибали шахматчимиз оқ доналарда ўйнашига қарамай, сингапурлик Жайден Вонгга ютқазиб қўйди. Умида Омонова оқ доналарда вьетнамлик Дай Хуонг билан дуранг ўйнади. Барчиной Шокиржонова филиппинлик Руэлле Канино билан муросага келди. 

Нилуфархон Имомқўзиева малайзиялик Моҳан Кэвин, Асал Салимова индонезиялик Ариф Раҳмон билан дуранг қайд этди. Маржона Маликова эса мезбон шахматчи Жай Адития Гнанасекарга имкониятни бой берди.  

Кучлилар жам бўлган А гуруҳи баҳсларидаги ҳозирча энг яхши натижамизга Умида Омонова эришиб турибди. Терма жамоамиз аъзоси 8 имкониятдан 5 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 66-поғонадан жой олган. Турнир жадвалининг 38-поғонасидаги сербиялик Теодора Инжач ҳисобида ҳам 5 очко бор. 

Сўнгги 9-тур олдидан Нодира Нодиржонова (4,5 очко) қўшимча кўрсаткичларга кўра 88, Барчиной Шокиржонова (4,5 очко) 101, Асал Салимова (4 очко) 140-ўринни эгаллаб турибди. Гулдона Каримова ҳисобида 3,5 очко бор.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг