UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 дек 11:16
Янгиликлар

Шахмат

Singapore International Open турнири якунланди. Шахматчи қизларимиз нечанчи ўринларни банд этишди?

Сингапурда ўтказилган шахмат бўйича нуфузли Singapore International Open турнири ўз якунига етди.

А ва В гуруҳларида ташкил этилган мусобақада дунёнинг 40 га яқин давлати спортчилари қатори ўзбекистонлик шахматчи қизлар ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказишди. Истеъдодли шахматчимиз Гулдона Каримова (2115) мусобақадаги иштирокини ғалаба била якунлади. У кетма-кет учта мағлубиятдан кейин сўнгги 9-турда австралиялик Жереми О`кэрролни мағлубиятга учратди. 

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ўз доскасида кумуш медални қўлга киритган Нодира Нодиржонова (2137) қаторасига иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Тажрибали шахматчимиз 9-турда қора доналарда ўйнаб, ҳиндистонлик Рауҳлга ютқазиб қўйди. Умида Омонова (2168) ҳам мағлуб бўлди. У қора доналарда вьетнамлик Гиа Баннга имкониятни бой берди. Барчиной Шокиржонова (2033) ҳиндистонлик Кришнан Сараванадан енгилди. 

Нилуфархон Имомқўзиева (1883) ҳам мусобақадаги иштирокини мағлубият билан тугатди. Асал Салимовада ғалаба, Маржона Маликованинг партиясида эса дуранг натижа бўлди. Кучлилар жам бўлган А гуруҳи баҳсларидаги энг яхши натижамизга Умида Омонова эришди. Терма жамоамиз аъзоси 9 имкониятдан 5 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 91-поғонадан жой олди. 

Асал Салимова (5 очко) қўшимча кўрсаткичларга кўра 109, Гулдона Каримова (4,5 очко) 120, Нодира Нодиржонова (4,5 очко) 123, Барчиной Шокиржонова (4,5 очко) 131-ўрин билан мусобақадаги иштирокини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг