UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 янв 13:36
Янгиликлар

Футбол

Скоулз фаолиятидаги энг қийин уч рақибни айтди

“Манчестер Юнайтед” афсонаси Пол Скоулз футболчилик фаолиятида тўқнаш келган энг қийин рақиб футболчилари ҳақида гапирди.

“Марказий ярим ҳимояда ўйнаганимда, учрашувга ўзимни тайёрлаб чиқишни яхши кўрардим: олдимда вақт тўхташини, атрофимда ҳеч ким бўлмаслигини истардим, шунчаки атрофимда бўш жой бўлиши ва тўпни хоҳлаган томонга ошириш имкони.

Аммо Робби Сэвиж каби футболчиларга қарши ўйнасанг, бу иш бермайди. Уни ёпишга ҳаракат қилиш жуда қийин эди. Буни унчалик истамасдим, ҳаммаси яхши ўтиши ва эркин ҳаракат қилишни хоҳлардим.

Шунингдек, Патрик Виейрага қарши ўйнаш ҳам қийин ўтган, у жуда йирик эди. Тўпни ўзимда деб ўйлайсан ва кейин у коптокни бошинг узра олиб ўтади. У ҳам ақлли футболчи бўлган.

Кўпчилик эслай олмайдиган яна бири бор. Ёдимда, “Портсмут”га қарши ўйнаганимзда у ерда Буба Диоп бор эди: забардаст, кучли. Уни “шкаф” деб аташган! У билан баҳсга киришишим учун жисмонан ҳаракат қилишим, бунга тер тўкишим керак эди. Доимо унга қарши ўйнаш менга ноқулайлик туғдирарди. Албатта, у Виейра эмасди, аммо унинг ўзига хос истеъдоди бор эди”, дейди Скоулз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг