UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 мар 15:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов икки йиллик танаффусдан кейин яна ММАга қайтмоқда. Унинг рақиби, жанг санаси ва манзили маълум!

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Саидёқуб Қаҳрамонов яна "қафас"га қайтмоқда.

29 ёшли ҳамюртимиз 29 март тонгида АҚШнинг Айова штати, Айова шаҳрида ташкил этиладиган ММА бўйича XFC 52 турнирида октагонга кўтарилади. Қаҳрамоновга ўша куни бразилиялик Бруно Сантос рақиб бўлади. 

Қизиғи, Сантос ўрта вазнли спортчи ҳисобланади, Саидёқуб эса ўз жангларини энг енгил вазн тоифасида ўтказиб келади. Мазкур беллашув айнан ўрта вазн тоифасида ташкил этилади.

Маълумот ўрнида, самарқандлик Саидёқуб Қаҳрамонов 2021-2022 йиллар давомида UFC'да 3 та жанг ўтказиб, 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Унинг ҳисобида жами 11 ғалаба ва 3 та мағлубият бор. Ҳамюртимиз ММА қоидалари бўйича сўнгги жангини 2023 йилнинг май ойида Рафаэль Костага қарши ўтказиб, ғолиб бўлганди.

Бруно Сантос эса фаолияти давомида ҳозиргача 24 та жанг ўтказиб, 19 та ғалаба ва 5 та мағлубиятни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг