UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 авг 17:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ WBC чемпиони: "Ўзбекистонлик "Монстр" Кроуфордни мағлуб этди"

Ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳамда мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд ўртасидаги супержанг ҳали ҳануз экспертларнинг муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, биринчи ўрта вазн тоифасида собиқ вақтинчалик WBC чемпиони Сергей Богачук (24-2, 23 КО) ҳам vRINGe интернет порталига берган интервьюсида ушбу жангга муносабатини билдирган. Украиналик боксчи Р4Р рейтинги етакчиси — америкалик Теренс Кроуфорд (41-0, 31 КО)ни 4 август тонгида бўлиб ўтган жангда мағлубиятга учраганди деб ҳисобламоқда.   

"Айтяпманку, ҳакамлар Теренснинг ғалабасига ортиқча баҳо бериб юборишди. Ҳа, конкрет юқори баҳо берилди. Ваҳоланки, у Мадримовга қарши жангда амалда ҳеч нарса қила олмади. Шахсан мен бу жангда Исроил Мадримов ғалаба қозонди, деб бемалол айта оламан. У Кроуфорд аслида ким ва қандай даражадаги боксчи эканини кўрсатиб қўйди.  Теренс тактикаси йўқ, фақат олдинга бораверадиган мексикаликларга қарши жангларда енгил ғалабаларни қўлга киритиб ўрганиб қолибди. Мадримов эса умуман бошқа бокс мактабини кўрсатиб берди. Оёқ ҳаракатлари, рақибни ёнига чақириб, кутилмаган хужумлар уюштириш, доимий джеб зарбаларини йўллаши, Теренс бу нарсаларни кутмаганди. Агар Кроуфорд шу жангини намойиш этса, Сауль Альварес уни шунчаки ўлдириб қўяди", - деди Богачук.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг