UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 авг 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Соро Мадримов - Курбанов чемпионлик жангига ҳалал берадими? Промоутер жавоб берди

Биринчи ўрта вазн тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик Магомед Курбановнинг промоутери Герман Титов мижозининг режаларига тўхталиб ўтди.

У ўз интервьюсида франциялик Мишель Сорога қарши реванш жанги ҳақида берилган саволга ҳам жавоб берди. Бу икки боксчи ўртасида шу йилнинг май ойида Россияда ўтган жангда ҳакамларнинг хатоси билан очколар ҳисобидаги ғалаба Курбановга тақдим этилганди. Буни ҳатто россиялик журналистлар ҳам айтишган эди. 

"Магомед Курбанов ва Мишель Соро ўртасидаги реванш жанги октябрь ойига белгиланган эди. Кейин ноябрга кўчирилди. Лекин ҳозир вазият ўзгарди. Вазннинг мутлақ чемпиони Жермелл Чарло Сауль Альваресга қарши жанг учун ўз вазнини кўтарди ва табиийки, бу ҳолатда камар вакант қолади. Агар кузда камар вакант қолса, WBA чемпионлиги учун  Магомед Курбанов - Исроил Мадримов жангини томоша қиламиз. Бу ҳолатда Курбанов - Соро реванш жанги ўз-ўзидан ўтказилмайди. Мабодо, WBA камари Чарлонинг ўзида қоладиган бўлса, реванш жанги белгиланганидек ноябрь ойида Екатеринбург шаҳрида ташкил этилади", — деди Титов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг