UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 сен 10:33
Янгиликлар

Бошқалар

Спорт тўгараклари чемпионлик сари етаклайди

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Кейинги йилларда спорт турларига бўлган юксак эътибор туфайли аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортга бўлган оммавийлик кескин ошганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Шу боиски, спорт турлари бўйича халқаро мусобақаларда кўплаб ёшларимиз  чемпионликни тантана қилиб, Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги "Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ - 449 - сон қарори ҳам айни мазкур олимпия ўйинлари таркибидан ўрин олган гимнастика спорт турларининг ривожланиш истиқболини белгилаб берган, дейиш мумкин. 

Мазкур қарорда аҳоли ўртасида гимнастика спорт турлари (спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, трамполин, акробатика) оммавийлигини ошириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш, халқаро талаб ва стандартлар асосида профессионал спортчиларни тайёрлаш орқали миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришишини таъминлаш бош мақсад килиб кўрсатилган. 

Янгилик эмас, бугун олий таълим муассасаларида ёшларни халқаро стандартларга мос равишда таълим олишлари, жисмоний тарбия ва спорт билан ошно бўлишлари учун зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Хусусан, Чирчиқ давлат педагогика университетида ҳам талабаларимизнинг танлаган йўналишлари бўйича таҳсил олишлари борасида етарлича шароит ва имкониятлар яратиб берилган. 

Сўзимиз аввалида бежизга Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган "Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори хусусида тўхталмадик. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Чирчиқ давлат педагогика университети “Жисмоний маданият” факультети қошида спорт гимнастикаси бўйича тўгараклар йўлга қўйилган. Ушбу тўгаракларда талабалар сони кўпчиликни ташкил этади. 

Спорт гимнастикаси тўгарагимизда турник, брусс ва акрабатика каби йўналишларда машғулотларга зўр берган Ойбек Маҳамаджонов, Худоёр Хамроев, Жаҳонгир Мажидов, Ойдин Маннапжонова, Азиза Жахбарова сингари талабалар университетлар ўртасида ўтказилаётган турли мусобақаларда иштирок этиб, муносиб натижаларини қўлга киритмоқда. 

Бундан ташқари  Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Чирчиқ шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари билан ҳакморлик алоқаларини йўлга қўйганмиз. Шунингдек, режамизда бор, яқин атрофдаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ўқувчиларни ҳам қизиқишларига қараб тўгаракларимизга жалб этиш ниятидамиз. 

Мақсадимиз жисмоний  тарбия  йўналишида таҳсил олаётган талабалиримиз ва маҳалла ёшларини гимнастика спорт турларига қизиқтириш орқали оммавийликка эришиш ҳамда катта спорт сари, чемпионлик сари, йўналтириш бўлади. 

Сардор АБДУРАҲИМОВ, Чирчиқ давлат педагогика университетининг "Жисмоний маданият назарияси" кафедраси ўқитувчиси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг