UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 июл 15:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Спорт вазири ўринбосари бугунги финал олдидан Навбаҳор Ҳамидова билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов Остонада World Boxing кубоги финал жанглари олдидан боксчи қизларимиз билан суҳбатлашди.

Бугун, 6 июль куни Қозоғистонда давом этаётган World Boxing кубоги баҳсларида финал жанглари бўлиб ўтади. Кеча мазкур нуфузли мусобақа олдидан Қозоғистонда хизмат сафарида бўлиб турган Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов “World Boxing” кубогида муносиб натижаларни қайд этаётган бокс бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзолари билан суҳбатлашди.

Мулоқот давомида жаҳон кубогида бронза медалларини қўлга киритган Феруза  Казакова, Азиза Зокирова, Соҳиба Рўзметова ҳамда бугун олтин медаль учун жангларда қатнашадиган Навбаҳор Ҳамидоваларнинг эришаётган натижалари Ўзбекистон боксчи қизларининг янги ғалабалар сари ташланган муҳим қадами эканлиги таъкидланди.

Айтиш лозим, бугун боксчи қизимиз Навбаҳор Ҳамидова -65 килограмм оғирликда ўзининг доимий рақибларидан бири туркиялик Олимпия ўйинлари ғолиби, уч карра Жаҳон чемпиони Бусеназ Сурменелига қарши рингга кўтарилади.

Навбаҳор Бусеназ билан сўнгги бор жорий йил март ойида Жаҳон чемпионати финалида тўқнаш келганди ва кумуш медаль билан кифояланганди.

Тўлқин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг