UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 сен 14:13
Янгиликлар

Тадбирлар

Спортчилар оиласи: янги ўқув йили, янги режалар ва ҳаяжонли онларнинг бошланиши!

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида янги ўқув йилининг бошланиши ҳамда талабаликка тавсия этилган барча талаба-ёшларни қутлашга бағишланган танатанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда бир қатор фахрли меҳмонлар, университет профессор-ўқитувчилари ва раҳбар ходимлар, халқаро мусобақалар совриндорлари, Ўзбекистон ва жаҳон чемпионлари, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашди. 

Тадбир университет ректори, профессор М.Болтабаевнинг кириш сўзи билан бошланди. Олийгоҳ раҳбари, аввало, тадбир иштирокчиларини мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан чин дилдан муборакбод этди ва талабалик бахтига мушарраф бўлган барча талаба-ёшларнинг спортчилар оиласига қўшилганликлари билан табриклади. Шунингдек, фахрли меҳмонлар, ота-оналар ва ёши улуғ устоз-мураббийлар ҳам ўзларининг самимий тилакларини билдириб ўтишди.

Тадбир сўнгида эса талабаларга университет раҳбарияти таништирилиб ўтилди ва янги ўқув йилидаги илк дарс машғулотларининг бошланишига рухсат берилди.

Маълумот учун, 2022-2023 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига жами 1750 нафар талаба, шундан 1350 нафари кундузги таълим шаклига, 400 нафари сиртқи таълим шаклига қабул қилинди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг