UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 мар 08:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Спортимиз фахрийлари ҳамиша эъзозда!

Теглар :  Наврўзи олам
Умумхалқ байрамлари арафаси мунтазам равишда спортимиз фахрийларининг ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби миллатимизга хос эзгу анъана йўлга қўйилган.

Кеча кириб келаётган Наврўз байрами муносабати билан бир гуруҳ фахрийларга байрам совғалари улашилди.

Миллий Олимпия қўмитасида ўтган тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ва узоқ йиллар спортимиз ривожига ҳисса қўшган бир гуруҳ фахрийлар иштирок этишди. 

Тадбир аввалида Баҳодир Махситович мамлакатимизда нуронийларни доимий равишда қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олишдек чиройли одат йўлга қўйилгани, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик хусусида тўхталиб ўтди. 

Ўз ўрнида, Ойбек Омилович атлетларимизнинг бугун қўлга киритаётган муваффақиятлари учун ўз вақтида фидойиларимиз томонидан улкан пойдевор қўйилгани, улар яратган бой ва катта мактаб ўзбек спорти ғалабалари учун асос бўлаётганини таъкидлади.

Тадбир якунида спортимиз фидойиларига Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Спорт фахрийлари кенгашининг пул мукофотлари улашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг