UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 сен 07:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Спортни ривожлантириш вазирига “Александр Македонский” ордени топширилди

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Университет спорти: миллат саломатлиги ва фаровонлиги” мавзусида талабалар ва ёш олимларнинг Халқаро илмий анжумани ўтказилди.

Анжуман аввалида китоблар, илмий ишланмалар ва патентлар кўргазмаси ўтказилди. Шундан сўнг анжуманни Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулло Аслонов кириш сўзи билан очиб берди.

Шу билан бирга, Жисмоний тарбия ва спорт университетлари Халқаро Ассоциацияси Президенти Кайрат Закирянов ҳам анжуман иштирокчилари ва меҳмонларини халқаро конференция билан табриклади ва фахрли меҳмон томонидан Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирига “Александр Македонский” ордени топширилди. Уни вазир ўринбосари Абдулло Аслонов қабул қилиб олди.

Анжуман давомида ялпи мажлис доирасида бир қатор хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан соҳадаги муҳим йўналишлар бўйича маърузалар қилинди.

Шунингдек, Молдова давлат жисмоний маданият ва спорт университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Вячеслав Григоревич Манолакига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фахрий профессор унвони берилди.

Халқаро конференция давомида делегация раҳбарларининг учрашуви ўтказилди. Унда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Молдова давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Озарбайжон давлат жисмоний тарбия ва спорт академияси, Қирғизистон давлат жисмоний тарбия ва спорт академияси, Москва давлат жисмоний таълим-тарбия академияси, Сибир давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва Воронеж давлат жисмоний тарбия институтлари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади.

Пленар йиғилишларидан сўнг конференция ўз ишини бешта секция бўйича ҳам давом эттирди. Секцияларда талабалар спорт ҳаракати: тажриба, муаммолар, истиқболлар; спортчиларни тайёрлашнинг замонавий тизимининг инновацион технологиялари; соғлом турмуш тарзида ҳаракат фаолияти ва оммавий спорт, спорт соғломлаштириш туризми; барча турдаги таълим муассасаларида жисмоний тарбия: муаммолар ва истиқболлари каби масалалари муҳокама этилди.

Шундай қилиб, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги хоржий ҳамда маҳаллий ёш олимлар, талабаларни бирлаштириб, у бўйича олиб борилётган илмий-тадқиқотлардаги янгиликларни халқаро дарага кўтаришга хизмат қилган “Университет спорти: миллатнинг соғлиғи ва фаровонлиги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўз фаолиятини якунлди.

Якунда эса турли номинациялар асосида бир қатор конференция иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

ЎзДЖТСУ ахборот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг