UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 сен 16:38
Янгиликлар

Футбол

Сречко Катанец Париж-2024`да иштирок этган Олимпия терма жамоамиз ҳақида қандай фикрда?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец яқинда championat.asia сайтига катта эксклюзив интервью берди.

Ушбу интервью давомида бош мураббийга Париждаги Олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон ОТЖ ҳақида ҳам савол берилди.

- Олимпия ўйинларини ҳам кузатдингизми? Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг тарихий иштирокига баҳо бериб ўтсангиз. Бизга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Ёмон иштирок этмадик. "Нима етишмади?", деган саволга жавоб бериш нотўғри. Мен кимларгадир баҳо беришни ёқтирмайман. Францияда жамоа қандай ҳолатда бўлганидан ҳам хабарим йўқ. Уларнинг ҳолатини билмай туриб, бир нима дейиш нотўғри. Ўзбекистон терма жамоаси ҳар бир учрашувда рақибдан ёмон ўйнамади. Ўйин сифати бўйича баҳо беряпман. Бундай даражадаги ўйин давомида эга бўладиган 1-2 та хавфли вазиятни голга айлантириш керак холос. Гол урмасангиз, ғалаба қозонишнинг иложи йўқ.

Олимпиада – анча юқори даражали мусобақа. Айниқса, Испаниядек рақиб билан бир гуруҳдан жой олиш. Бу гапим билан фақатгина Испания терма жамоаси кучли эди демоқчи эмасман. Қолган икки жамоа ҳам рақобатбардош эди. Мени Ўзбекистонда ҳайратга соладиган бир жиҳат бор. Биз ўзимизни устунроқ қўямиз ва рақибдан кучли бўлишни истаймиз.

Масалан, Доминикан Республикаси, ўзбеклар учун Доминикан қандайдир футболи кучсиз оддий бир мамлакат, лекин Доминикан ҳам ривожланмоқда ва улар ҳам футбол ўйнашни билади. Биз ҳар доим ўзимизни устунроқ қўямиз. Кимга қарши ўйнаймиз? – Мальдив ороллари, улар осон рақиб, деб гапириб қўямиз, ўзимизча. Рақиб ким? – Доминикан. Уларга қарши ўйнаш осон, шундай фикрларни ҳар доим эшитаман. Дунёнинг ҳар бир мамлакатида футбол ривожланмоқда. Барча мамлакатлар терма жамоасини кучайтириш мақсадида юрибди. Барча терма жамоалар яхши мураббийларни таклиф этмоқда ва ривожланиш йўлида тинмаяпти. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилишимиз керак. Тўғри, 10-15 йил муқаддам терма жамоангиз ўша рақибни 10:0 ёки 7:0 ҳисобида мағлуб этган бўлиши мумкин, аммо ҳозир замон ўзгарди. Иккинчи саралаш босқичида ҳам ҳеч ким осонликча мағлуб этилгани йўқ, 7:0, 8:0 каби йирик ҳисоблар қайд этилмади", - деди Сречко Катанец championat.asia сайтига.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг